Сенат девонининг Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бўлим бошлиғи Алпиев Абдурашид Султанович 29 май куни Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман кенгаши котибияти мутахассислари ва доимий комиссия раислари билан учрашув ўтказди. Учрашувда маҳаллий кенгашлар фаолияти муҳокама қилинди. Хусусан, тизим самарадорлигини оширишда депутатлик назорати институтидан самарали фойдаланиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатиш борасида амалга оширилаётган ишлар мухокама қилиниб тавсиялар берилди.