Yangiliklar

Томорқадан унумли фойдаланиш — даромад ва бандлик манбаи.

Туман Кенгаши депутати М. Зокирова Туман кенгаши бош мутахассиси А.Хайдаров, Ўрта Ровустон маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда хоким ёрдамчиси билан биргаликда аҳолини бандлигини таъминлаш ва оилалар даромадини ошириш мақсадида томорқалардан оқилона фойдаланиш бўйича учрашув ўтказилди.

Тадбирда фуқароларга томорқада сабзавот ва мевалар етиштириш, иссиқхона ташкил этиш, қўшимча даромад манбаларини яратиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, замонавий агротехнологиялардан фойдаланиш ва ердан самарали унум олиш масалалари тушунтирилди.

Учрашув давомида аҳоли ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Барча мурожаатлар инобатга олиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.

Бундай учрашувлар аҳоли фаровонлигини ошириш ва бандликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Slide 1 of 4