33-сонли мактабнинг иситиш тизимидаги муаммо — депутат эътиборида
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабининг иситиш тизимидаги носозликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари Тўлабоев номига депутатлик сўрови юборилди.
📌 Мактабдаги битта иситиш қозонининг ишламаслиги ҳамда иситиш тизимидаги носозликлар сабабли бинонинг бир қисмини иситишда муаммо мавжудлиги аниқланган.
📄 Депутатлик сўровида иситиш қозони ва тизимидаги носозликларни бартараф этиш, таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ҳамда мактабни барқарор иссиқлик билан таъминлаш масаласи кўтарилди.
🤝 Ўқувчиларнинг иссиқ ва қулай синфхоналарда таълим олиши — эътибор ва амалий ҳаракат талаб этадиган муҳим вазифа.