Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
GULSHAN-2 MAHALLASIDA FUQAROLAR MUROJAATLARI O‘RGANILDI
янв.21
GULSHAN-2 MAHALLASIDA QURILISH VA TA’MIRLASH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
GULSHAN-2 MAHALLASIDA YO‘L QURILISHI VA OBODONLASHTIRISH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
XIVA SHAHRIDA YANGI LOYIHA VA DASTURLAR IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
KO‘P KVARTIRALI UYLARNI BOSHQARISH TO‘G‘RISIDAGI QONUN IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
QONUNLAR IJROSI USTIDAN DEPUTATLIK NAZORATI OLIB BORILMOQDA
янв.21
DEPUTATLIK FAOLIYATI DOIRASIDA TEGISHLI TASHKILOTLARDAN AXBOROTLAR TALAB QILINDI
янв.21
MAHALLALARDA 24 TA MUHIM MASALA YUZASIDAN O‘RGANISH OLIB BORILDI
янв.21
SHAHARDA DASTURLAR IJROSI YUZASIDAN O‘RGANISH OLIB BORILDI
янв.21
MAHALLALARDA IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISH VA INFRASTRUKTURANI YAXSHILASH MASALALARI O‘RGANILDI
Депутат сайловчилари билан учрашди

Депутат сайловчилари билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Артиков Казбек Жумабаевичнинг Бўзатов тумани «Бўзатов» посёлка фуқаролар йиғини сайловчилари билан учрашувлари ҳар галдагидек самимий руҳда ўтди.

  Депутат тумандаги бир қатор ижтимоий объект ва таълим муассасаларида бўлиб, фуқаролар билан дилдан мулоқот қилди, уларни ўйлантириб келаётган масалаларга тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ечим излади.

  Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувларда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фуқароларни тўлиқ суюлтирилган газ балонлари, электр энергияси, тоза ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш бўйича бир қатор фикрлар билдирилиб, ушбу масалалар мутасаддилар билан биргаликда ҳал этиладиган бўлди.

  Мазкур учрашувлар давомида депутат тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб фаолияти билан танишди. Ўрганишлар давомида депутат томонидан ёшларга Давлат раҳбарининг 14-февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган йиғилишида ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва таълим олиш учун янги имкониятлар яратишга оид қабул қилинган қарор ва фармонлар, Давлат дастури тушунтирилди.

  Депутат учрашувлари давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Қонун, фармон ва қарорларнинг мазмун ва аҳамиятига, жумладан Қорақалпоғистон учун берилаётган имкониятлар, шунингдек партиямизнинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берди. Аҳолининг 20 га яқин мурожаатлари ва кўп йиллардан бери ечимини кутиб турган масалалар ўрганилди. 

  Мурожаатлардан келиб чиқиб, депутат ўз уйидан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга ёрдам берди. Шунингдек, ечимлари вақт ва ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди ва тегишли идораларга сўровномалар юборилди. 

Slide 1 of 1