Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
GULSHAN-2 MAHALLASIDA FUQAROLAR MUROJAATLARI O‘RGANILDI
янв.21
GULSHAN-2 MAHALLASIDA QURILISH VA TA’MIRLASH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
GULSHAN-2 MAHALLASIDA YO‘L QURILISHI VA OBODONLASHTIRISH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
XIVA SHAHRIDA YANGI LOYIHA VA DASTURLAR IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
KO‘P KVARTIRALI UYLARNI BOSHQARISH TO‘G‘RISIDAGI QONUN IJROSI O‘RGANILDI
янв.21
QONUNLAR IJROSI USTIDAN DEPUTATLIK NAZORATI OLIB BORILMOQDA
янв.21
DEPUTATLIK FAOLIYATI DOIRASIDA TEGISHLI TASHKILOTLARDAN AXBOROTLAR TALAB QILINDI
янв.21
MAHALLALARDA 24 TA MUHIM MASALA YUZASIDAN O‘RGANISH OLIB BORILDI
янв.21
SHAHARDA DASTURLAR IJROSI YUZASIDAN O‘RGANISH OLIB BORILDI
янв.21
MAHALLALARDA IJTIMOIY-IQTISODIY RIVOJLANISH VA INFRASTRUKTURANI YAXSHILASH MASALALARI O‘RGANILDI
Мамлакатимиз тараққиётига барчамиз масъул

Мамлакатимиз тараққиётига барчамиз масъул 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши айни вақтдаги ўта долзарб масалалардан бири деб ҳисоблайман.

Айниқса, видеоселектор йиғилиши бугунги таҳликали ва ноаниқликларга тўла шароитда ҳар бир мамлакатда аввало, энг кўп ишчи ўринлари яратиладиган соҳаларни ҳимоялаш чораларини кўриш лозимлиги юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилганлиги муҳим воқелик бўлди.

Шу мақсадда муҳтарам президентимизни хорижий тараққий этган давлатларда бўлиб, чет эллик инвесторларни мамлакатимизга кўплаб соҳалар бўйича сармоялар киритишига ҳар бир вилоят ва туманларда амалий ёрдамлар берилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратди.

Бугунги кунда Республикамизнинг барча вилоят ва туманларида чет эл инвесторлари томонидан ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятидан, талаб ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда кўплаб йирик корхоналар ташкил этилмоқда. Албатта ушбу корхоналарда асосий фаолият олиб борувчилар юртимиз фуқаролари ҳисобланади.

Бундан ташқари тадбиркорларимизга яратилаётган имкониятлар сабабли ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини яхшилаш эвазига чет эл бозорлари учун харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қуйилди.

Ўзбек халқи азалдан ўзининг миллий ҳунармандчилиги, заргарлигу, дурадгорлиги билан машҳур бўлган. Асосий вазифа ишлаб чиқарилган маҳсулотларни халқаро сертификатлаш даражасига етказиш, бунда албатта хориждан дизайнерлар, маркетолог, инженер–технологларни жалб қилган ҳолда иш олиб бориш лозим. Бунинг учун эса “Республика-тармоқ-вилоят-туман” вертикалининг ташкил этилиши, ҳар бир масалани тезкор ҳал этилишига ўз ҳиссасини қўшади.

Президентимиз томонидан белгилаб берилаётган вазифалар ва уларнинг асл моҳиятини, ушбу тизимни халқимиз фаровонлиги учун аҳамиятини сайловчиларга тўғри етказиш, уларни ўз фаолиятларини тўғри ва самарали ташкил этишларида кўмаклашиш, албатта, биз депутатларнинг ҳам ҳиссамизга тўғри келади. Халқ бойлиги, фуқароларни фаровон яшаши, президентимиз томонидан белгилаб берилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг энг асосий мақсади ҳисобланади.

Энг асосийси, партиямизнинг сайловолди дастуридан ўрин олган иқтисодиётга янги, энергия ресурсларини тежайдиган тех­нология­ларни кенг жорий этиш, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш, энергия тежамкорлигига эришиш Маҳсулотлар таннархини туширишда тежамкор инновацион ечимларни қўллаш муҳимлиги қайд этилди. Бу эса танлаган йўлимиз нақадар тўғри эканлигини муҳим тасдиғидир.

Мубина КАМОЛОВА,

халқ депутатлари Учқудуқ туман

Кенгаши Котибият мудири

Slide 1 of 1