ХАЛК ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА УМУМИЙ ФОЙДАЛАНУВДАГИ ДАВЛАТ ВА МАҲАЛЛИЙ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА БАЖАРИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА ХИСОБОТ ДОИМИЙ КОМИССИЯДА ЭШИТИЛДИ.
ХИСОБОТДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА КУЙИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР БЕРИЛДИ.
🔰 Янгиқўрғон туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфида:
— 121 км давлат аҳамиятидаги,
— 186 км маҳаллий аҳамиятдаги,
жами 307 км автомобиль йўллари мавжуд.
📊 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар:
🔹 127 км йўлда жорий таъмирлаш ишлари
🔹 3 км йўлда капитал таъмирлаш ишлари
🔹 5 км йўлда тўлиқ таъмирлаш ишлари
🔹 1 км йўлда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари
🔹 210 км йўлда ётиқ чизиқлар қайта чизилди
🔹 185 дона йўл белгилари ўрнатилди
🔹 10 дона қавариқ пиёдалар ўтиш жойи барпо этилди
🔹 3 дона светофор қурилмаси ўрнатилди
🔹 1 дона айланма ҳаракат чорраҳаси қурилди
💰 Молиялаштириш ва бажарилган ишлар:
2025 йил учун умумий 12 млрд 329 млн сўм маблағ режалаштирилиб, тўлиқ ўзлаштирилди.
Шундан:
— давлат аҳамиятидаги йўлларда: 5 млрд 923 млн сўм
— маҳаллий аҳамиятдаги йўлларда: 6 млрд 405 млн 200 минг сўм
🔹 Таъмирлаш ишлари учун:
— жами 2 млрд 185 млн сўм
(шундан давлат аҳамиятида — 1 млрд 200 млн, маҳаллий аҳамиятда — 985 млн сўм)
🔹 Сақлаш ишлари учун:
— жами 7 млрд 679 млн сўм
(шундан давлат аҳамиятида — 4 млрд 323 млн сўм, маҳаллий аҳамиятда — 3 млрд 355 млн сўм)
🔹 Қишки қаров ишлари учун:
— жами 1 млрд 550 млн сўм
(шундан давлат аҳамиятида — 400 млн сўм, маҳаллий аҳамиятда — 1 млрд 150 млн сўм)
🛣 Йирик лойиҳалар:
🔹 4Р119 “Чортоқ – Калишоҳ – Ҳазратишоҳ – Заркент” автомобиль йўлининг
40–50 км қисмида (2-босқич 45–50 км) 16 млрд 218 млн сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди.
🔹 D111 “Жийдакапа – Уйчи – Чортоқ – Янгиқўрғон – Заркент – Нанай” автомобиль йўлининг 59–60 км қисмида кучли ёғингарчилик натижасида юзага келган ҳолатлар бартараф этилди.
1692 метр участкани мустаҳкамлаш ишлари учун 3 млрд 861 млн сўм маблағ ўзлаштирилди.
📅 2026 йил январь–март ойлари натижалари:
🔹 Жами бажарилган ишлар: 1 млрд 811 млн сўм
— давлат аҳамиятида: 1 млрд 130 млн сўм
— маҳаллий аҳамиятда: 680 млн 690 минг сўм
🔹 Сақлаш ишлари:
— жами 1 млрд 811 млн сўм
🔹 Қишки қаров ишлари:
— жами 270 млн сўм
(шундан давлат аҳамиятида — 100 млн сўм, маҳаллий аҳамиятда — 170 млн сўм)
🔰 Хулоса:
Амалга оширилган ишлар натижасида тумандаги автомобиль йўлларининг техник ҳолати яхшиланиб, ҳаракат хавфсизлиги ва аҳолига қулайлик даражаси оширилди.