ДЕПУТАТ ТОМОНИДАН ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округида жойлашган Октепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда фуқаролар мурожаатини жойига чиқиб ўрганди.
Жумладан, уй меҳмонхонаси ташкил этиш учун кредит ажратиш масаласида мурожаат қилган фуқаронинг хонадонда бўлиниб, ундаги мавжуд шарт-шароитлар атрофлича кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга бўлган имкониятлари, мавжуд инфратузилма ва зарур шарт-шароитлар таҳлил қилиниб, ушбу масала юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгилаб олинди.
🔰 Депутат томонидан бундай мурожаатларни ўз вақтида ўрганиш, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг даромад манбаини оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилиши таъкидланди.