Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat mahallada
янв.21
Deputat maxallada
янв.21
Deputat maxallada
янв.21
Deputat maxallada
янв.21
Deputat maxallada
янв.21
Korrupsiyaga qarshi kurashish va xavfsizlik masalalari bo‘yicha doimiy komissiya tumandagi “Hazorasptumangaz” gaz ta’minoti bo‘limi o‘rganish jarayoni
янв.21
Aholi murojaatlari deputat e’tiborida.
янв.21
Aholi murojaatlari deputat e’tiborida.
янв.21
Коррупциянинг олдин олиш, Коррупциявий омилларни бартараф этиш
янв.21
Ўзекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги  “Корррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устивор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ -71 Фармонининг тумандаги ижроси тўғрисида
“Ажрим ёқасидаги оилалар тақдири – эътибор марказида”

“Ажрим ёқасидаги оилалар тақдири – эътибор марказида”

Жорий йилнинг 30 январь куни Конимех туманидаги “Бирлик” маҳалласи фаоллар биносида жамиятда оила мустаҳкамлигини сақлаш, ажримларнинг олдини олиш ва муаммоли оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган маънавий-маърифий мулоқот бўлиб ўтди. Унда ажрим ёқасида турган оилалар билан очиқ ва самимий суҳбатлар ташкил этилди.

Мулоқотда туман адлия бўлими бошлиғи З.Насимов, МФЙ раиси - туман Кенгаши депутати Р.Муратова, туман Нуронийлар жамияти раиси Г.Юлдошов, “Мих-ота” масжиди бош имом-хатиби Д.Акрамов, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, кўча вакиллари, отинойилар ҳамда соҳага дахлдор бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Учрашув давомида оиладаги келишмовчиликларни бартараф этиш, ўзаро ҳурмат ва сабр-тоқатни мустаҳкамлаш, фарзандлар тарбиясида ота-онанинг масъулияти, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Мутахассислар томонидан ҳар бир оиланинг муаммоси алоҳида тингланиб, амалий тавсиялар ва маслаҳатлар билдирилди.

Тадбир иштирокчилари бундай мулоқотлар оилаларни сақлаб қолиш, ижтимоий муҳитда соғлом муносабатларни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Шу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш орқали ажримлар сонини камайтириш, оилаларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсад қилинган.

Slide 1 of 3