Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Туман депутат Исломов Аҳмад Ҳайдарович Қурғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли, айниқса ёшлар ва болалар учун яратилган спорт инфратузилмасининг ҳолатини ўрганди.
янв.21
Туман депутат Исломов Аҳмад Ҳайдарович фуқаролар билан бирга.
янв.21
Туман депутат Исламов Аҳмад Ҳайдарович Қурғонтепа маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
янв.21
Туман Кенгаши котибият мутахассиси Т.Ярашев Мирдош маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
янв.21
Туман Кенгаши котибият мутахассиси Т.Ярашев Мирдош маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятининг ишчи ўрганиши: Муаммо ва ечим.
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда.
янв.21
Туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Камолов Шохрух Эргашевич томонидан жойларда ўрганиш ишлари амалга оширди.
янв.21
Туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Камолов Шохрух Эргашевич томонидан жойларда ўрганиш ишлари амалга оширди.
янв.21
Туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Камолов Шохрух Эргашевич томонидан жойларда ўрганиш ишлари амалга оширди.
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Жалолов Бахром Зухриддинович ўз сайлов округида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Конимех туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биносида ташкил этилган ушбу учрашувда Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси Сардор Негмуротов, Конимех туман Кенгаши депутати Кунсулу Нармуратова, шунингдек тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирок этди.

Учрашув давомида сайловчилар томонидан депутат ва ташкилот раҳбарларига ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ишлар юзасидан савол ва таклифлар билдирилди.

Жумладан, сайловчилар томонидан йўллар ҳолати, ичимлик суви таъминоти, кўча ёритиш тизими, аҳолини иш билан таъминлаш ва бошқа ижтимоий масалалар, айниқса соғлиқни сақлаш соҳасига оид мурожаатлар қилинди.

Депутатлар томонидан ҳар бир мурожаатни ўрганиб чиқиб, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олдилар.

Slide 1 of 2