Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
"Paraxun" mahallasida deputat va saylovchilar o‘rtasida ochiq muloqot bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputat mahalla yettiligi bilan
янв.21
Xalq deputatlari Xatirchi tuman Kengashi tomonidan tashkil etilgan “Oʻzbekiston – 2030” strategiyasini takomillashtirish yuzasidan muhokama yig’ilish boʻlib oʻtdi.
янв.21
Senatning Budjet va iqtisodiy masalalar qo‘mitasi raisi o‘rinbosari Tursunov Qobul Beknazarovich Xatirchi tumanida
янв.21
Keksalarning holidan habar olindi
янв.21
Ajrim yoqasiga kelib qolgan oilalar yarashtirilmoqda
янв.21
Deputatning bir kuni
янв.21
Deputat mahalla yettiligi bilan uchrashuv o‘tkazdi
янв.21
Toshquloq MFYda joylashgan 9-maktabda “So‘ngi qo‘ng‘iroq” tadbiri tantanali ravishda o‘tkazildi.
янв.21
Yangirabod MFYda joylashgan 35-maktabda “So‘ngi qo‘ng‘iroq” tadbiri tantanali ravishda o‘tkazildi.
Жорий йилнинг 06-ноябрь куни РШТЁИМ НВФ директори - Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бахром Жалолов ҳамда туман Кенгаши депутати Рўзигул Муратова тумандаги қурилиш, ободонлаштириш ва таълим соҳасидаги ишлар билан танишди.

Жорий йилнинг 06-ноябрь куни РШТЁИМ НВФ директори - Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бахром Жалолов ҳамда туман Кенгаши депутати Рўзигул Муратова тумандаги қурилиш, ободонлаштириш ва таълим соҳасидаги ишлар билан танишди.

Туманимизда ҳудудларни ободонлаштириш, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш ҳамда таълим муассасаларини янги ўқув мавсумига тайёрлаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Шу муносабат Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Бахром Жалолов ҳамда туман Кенгаши депутати Рўзигул Муратова бир қатор объектларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Истироҳат боғида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари

Депутатлар аввало туман истироҳат боғи ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ва янгиланиш жараёнларини кўздан кечирди. Бу ерда аҳоли ва меҳмонлар учун замонавий дам олиш масканини яратиш мақсадида йўлаклар ва яшил ҳудудлар янгидан барпо этилмоқда, болалар учун ўйин майдончалари, спорт иншоотлари ҳамда ёритиш тизимлари замонавий талабларга мос ҳолда ўрнатилмоқда.

Б.Жалолов қурилиш ишларининг боришини ўрганар экан, иш сифатини таъминлаш, экология ва хавфсизлик талабларига қатъий амал қилиш ҳамда аҳоли фикрини инобатга олиш муҳимлигини таъкидлади.

“Бирлик” маҳалласидаги 2-сонли мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик

Шунингдек, депутатлар туманнинг “Бирлик” маҳалласида жойлашган 2-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, муассасанинг күз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан танишди. Мактабда иситиш тизими, ёритиш воситалари, синф хоналарининг санитария ва гигиена ҳолати ўрганилди.

Ташриф давомида депутатлар таълим сифатини ошириш, ўқувчилар учун қулай муҳит яратиш борасида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берди. Шу билан бирга, мавжуд эҳтиёж ва муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга таклиф ва тавсиялар берди.

Ислоҳотлар аҳоли фаровонлигига хизмат қилади

Ташриф якунларида депутат Б.Жалолов туманда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек, таълим соҳасидаги ислоҳотлар аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, ёшлар учун муносиб муҳит яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

Slide 1 of 13