Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat so‘rovi amalda: G‘urros kanali yangi qiyofa kasb etmoqda
янв.21
Deputat tashabbusi bilan ko‘chalar xavfsiz holatga keltirilmoqda!
янв.21
Xalq bilan muloqot: Deputat maktab hayoti bilan tanishdi
янв.21
Deputat faoliyati: Mahalla "yettiligi" bilan muloqot va hamkorlik
янв.21
MUAMMO YECHIM TOPDI: “OQOSTONA” KO‘CHASIDA YANGI CHIRIOQLAR PORLAYDI!
янв.21
22-Fayzavo saylov okrugida fuqaroning murojaati ijobiy hal etildi
янв.21
Yangi yo‘l mahallasida bahor tarovati: Doshqozonda sumalak pishirildi
янв.21
Mahalla obodligi — yo‘l obodligidan boshlanadi
янв.21
Deputatlik va ijroiya nazorati: Uzun tumanida bunyodkorlik ishlari ko‘zdan kechirildi
янв.21
Uzun tumanida milliy qadriyatlar tarannumi: "Sumalak sayli"
Вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

 Вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши
бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27 март куни вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида вилоят Кенгашининг Маҳаллий
бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича
доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда тегишли ташкилот ва корхона
раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалар вакиллари иштирок этишди.
 

Йиғилишда вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари В.Мирзаевнинг вилоятда ташқи реклама объектини ўрнатишга бўлган ҳуқуқ учун йиғимлар миқдорини белгилаш, вилоятда ташқи реклама ва ахборот обектларини (конструксияларини) жойлаштириш ва улардан фойдаланиш қоидалари ҳамда вилоятда ўрнатиладиган ташқи реклама қурилмалари, пешлавҳалар ва ахборот
лавҳаларининг намунавий дизайни ва уларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги ҳисоботи
эштилди.
 

 Мазкур масала юзасидан депутатлар томонидан назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилиб, ушбу ахборот
депутатлар томонидан батафсил муҳокама қилинди.
Аниқланган камчиликлар, йиғилиш давомида депутатлар
томонидан берилган саволларга тўлиқ жавоб берилмаганлиги ҳамда ҳисобот жараёнидаги
маълумотларнинг етарли эмаслиги боис депутатлар томонидан ушбу масала вилоят
Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибига киритилмаслиги,
тегишли маълумтларни қайта ишланган ҳолда кейинги йиғилишларда кўриб чиқилиши
таклифи киритилди ва бир овоздан маъқулланди.
   

Slide 1 of 1