Янгиликлар

Андижон вилояти Кенгашининг 16-Улуғнор сайлов округи депутати Г. Бобожонова томонидан Обод МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, хотин-қизлар фаоли томонидан “Аёллар дафтари” доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар атрофлича таҳлил қилинди.

Депутат томонидан бандликни ошириш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга йўналтириш, аёлларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Slide 1 of 2