Янгиликлар

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович томонидан сайлов округида жойлашган мактабда бўлиб, «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди.
Мазкур лойиҳа доирасида 1 648 000 маблағ ҳисобидан мактаб биносининг фасад ва подвал қисмларини, шунингдек, спорт залини жорий таъмирлаш ишлари кўзда тутилган.
Ўрганиш давомида бажарилаётган ишларнинг сифати, белгиланган меъёрларга мувофиқлиги ҳамда лойиҳани ўз муддатида якунлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш, ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2