Андижон вилояти, Хўжаобод тумани Ипак йўли МФЙ, Тўраобод МФЙларда халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши депутатлари Н.Тойчиева ва А.Нурматовлар маҳаллаларда ўтказилган сайёр қабул, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, миграциядагилар билан манзилли ишлаш, қиш мавсумига тайёргарлик, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Махаллада иқтисодий-ижтимоий холатини яхшилаш, ахоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўналиши бўйича маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва бошқа тегишли маъсуллар билан биргаликда аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.