Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Қорасув шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Х.А.Халилова жисмоний ва юридик шахсларнинг қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида жами 5 нафар фуқаролар мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг кўпчилиги даволанишига доир бўлиб, стационар даволаниши учун, бепул дори-дармон ва тиббий буюмлар, вилоят миқёсида бепул даволаниши учун имтиёзли йўлланма ва ногиронлик группаси масалалари бўйича бўлди.
Мурожаатларнинг 5 таси ижобий ҳал қилинди. Ижроси назоратга олинди. Шунингдек, мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар ҳам берилди.
Дарҳақиқат фуқаролар мурожаатининг ижобий ҳал этилиши уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширади. Демакки, фуқаролар мурожаатини ижобий ҳал этиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.