Янгиликлар

"ЭНГ ЯХШИ ИЖТИМОИЙ ТАШАББУС" республика кўрик танловининг Андижон вилояти босқичи тантанали равишда ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорига асосан ўтказилаётган
"ЭНГ ЯХШИ ИЖТИМОИЙ ТАШАББУС" республика кўрик танловининг Андижон
вилояти босқичи тантанали равишда ўтказилди. Танлов натижаларига кўра 5 та
номинацияси бўйича ғолиблар аниқланди, биринчи ўрин олганлар республика
босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар. “Энг яхши ижтимоий
ташаббускор фуқаро”
номинацияси бўйича Олтинкўл туманидан Ижтимоят мфй раиси Даминов Одилжон Махмуджонович 3-ўринни
қўлга киритди. Ғолиблар вилоят хокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари
билан тақдирландилар.
  

Slide 1 of 4