Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Deputatning o'z saylov okrugidagi maktab jamoasi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yetilligi "bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuv bo'lib o'tdi.
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yettiligi" bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputat mahalla Yettiligi bilan qabuli
янв.21
Deputat OShP binolarining qozonxona va isitish tizimlarini ishlashini ko'zdan kechirdi.
янв.21
Deputat isitish tizimini bir maromda, isrofgarchilikka yo'l qo'ymagan holda ishlatish bo'yicha tegishli ko'rsatmalar berdi
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yettilligi" bilan hamkorligida uchrashuvlari
янв.21
3-dekabr-Xalqaro nogironlar kuni: Hech kim mehr va eʼtibordan chetda qolmaydi
янв.21
Deputat uchrashuvi
Туман кенгаши сессиясида МАСЪУЛЛАР ҲИСОБОТ БЕРИШДИ

Сессияда туман сектор раҳбарлари, ҳоким  ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессияни Кенгаш раиси, туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига киритилган “Ёзёвон туман ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан чиқариш, бунда айниқса аҳоли, шу жумладан хотин-қизлар, ёшларни, битирувчилар ва хориждан қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан 2024 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг 2-чорак ижроси юзасидан” туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилшоджон Джалилов,  туман прокурори, 2-сектор раҳбари Жаҳонгир Акбаров, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Юсуфжон Комилов ҳисобот бердилар.

      Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сонли Фармонининг 4.1 банди ижроси юзасидан” Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист Абдуҳолиқ Тоджиддинов, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги "Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-222-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича Ёзёвон туманида 2024 йилнинг ўтган II чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида” туман ҳокимининг қурилиш, комуникациялар, комунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Дилмурод Бекмирзаевнинг ахборотлари, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг Ёзёвон тумани бўлими бошлиғи Мирзоҳид Хатамов, туман ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Саидахон Усмонованинг 6 ойлик ҳисоботлари эшитилди.

    Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Мансуржон Иномов Халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш, Ёзёвон туман сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида”ги кенгаш қарори лойиҳасини ўқиб эшиттирди. 

Берилган ахборот, ҳисоботлар юзасидан депутатлар Мансуржон Иномов, Баҳодиржон Юсупов саволлар беришиб, масъуллардан жавоб олишди.

    Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

     Сессия туман ҳокимлигининг Фейсбук саҳифаси орқали онлайн узатилди.

Slide 1 of 5