Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Deputatning o'z saylov okrugidagi maktab jamoasi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yetilligi "bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuv bo'lib o'tdi.
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yettiligi" bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputat mahalla Yettiligi bilan qabuli
янв.21
Deputat OShP binolarining qozonxona va isitish tizimlarini ishlashini ko'zdan kechirdi.
янв.21
Deputat isitish tizimini bir maromda, isrofgarchilikka yo'l qo'ymagan holda ishlatish bo'yicha tegishli ko'rsatmalar berdi
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yettilligi" bilan hamkorligida uchrashuvlari
янв.21
3-dekabr-Xalqaro nogironlar kuni: Hech kim mehr va eʼtibordan chetda qolmaydi
янв.21
Deputat uchrashuvi
Депутатлик назорати

 Депутатлик назорати 

Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши раисининг топшириғига асосан тузилган ишчи гурух аъзолари томонидан Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги таълим даргоҳлари фаолиятини ўрганиш ишлари бошланди. Улар бугун тумандаги 13- МТТ да бўлиб, муассаса фаолияти билан
танишдилар.
Муассасада 300 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Уларга 30 нафар педагог ва 26 нафар техник ходимлар хизмат қилмоқдалар. Муассасанинг 10 нафар ўқувчилари ментал арифметика бўйича вилоятда биринчиликни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритган. МТТ мехнат жамоаси ва тарбияланувчилари бошқа соҳаларда хам ўз ўрнига эга. Айниқса "Яшил макон" умуммиллий харакатида фаол иштирок этиб, 186 туп мевали ва 243 туп манзарали дарахтлар экиб, мехр билан парваришламоқдалар. Томорқа ерларидан унумли фойдаланиб қўшимча даромад келтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилган. Мўжазгина муассаса иссиқхонасида қлупнай, бодринг мевалари пишиб етилган. Қовун кўчатлари барқ уриб ривожланмоқда. Экилган эртаки картошка экини гуллаб, пишиб етилиш арафасида. Бодом боғида 50 тупдан зиёд бодом дарахтлари мавжуд бўлиб, базилари мевага кирган. Қўзиқорин етиштириш учун махсус ертўла ташкил этилиб, кўпайтириш учун махсулот келтириш харакатидалар. Шунингдек муассаса четида ташкил этилган жонли бурчакда 30 га яқин қора товқлар парваришланмоқда. Улардан хар куни 20 дона фойдали тухум махсулоти олишга эришилмоқда.  

Бир сўз билан айтганда мазкур муассасада изланувчанлик билан сидқидилдан меҳнат қилинаётганлигини гувоҳи бўлдик. Пировардида муассаса тажрибасини тумандаги барча мехнат
жамоаларига тавсия қилиб, ўз худудида бир қарич фойдали ер майдони қолдирмасдан фойдаланишлари учун ушбу фаолиятни ўзларида давом эттиришларини тавсия қилиш
лозим деб топилди.
 

   

Slide 1 of 9