Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Xalq deputatlar Xovos tuman Kengashi
янв.21
Xalq deputatlar Xovos tuman Kengashi
янв.21
Xalq deputatlar Xovos tuman Kengashi
янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Deputatning o'z saylov okrugidagi maktab jamoasi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yetilligi "bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuv bo'lib o'tdi.
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yettiligi" bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputat mahalla Yettiligi bilan qabuli
янв.21
Deputat OShP binolarining qozonxona va isitish tizimlarini ishlashini ko'zdan kechirdi.
янв.21
Deputat isitish tizimini bir maromda, isrofgarchilikka yo'l qo'ymagan holda ishlatish bo'yicha tegishli ko'rsatmalar berdi
“Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳолати тўғрисида

 Жорий йилнинг 27 март куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Мажлисда сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар, шунингдек халқ депутатлари
Навоий вилояти Кенгаши аъзолари, спорт ташкилотлари раҳбарлари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.
Мажлисда сенаторлар томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиш учун қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди. Шунингдек, иштирокчилар “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонунни тубдан қайта кўриб чиқиш
ва уни такомиллаштириш лозимлигини қайд этди. Хусусан, уни янги тушунчалар билан тўлдириш, Қонунда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг ваколатларини, спорт федерациялари ҳуқуқ ва мажбуриятларини, пуллик хизматларни, спорт соҳасида давлат-хусусий шерикчиликни белгилаш шунингдек, спортнинг сурдлимпия, махсус олимпия ва кўзи ожизлар спорти турлари бўйича янги нормалар киритиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Мажлис сўнггида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди.  

Slide 1 of 9