Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Xalq deputatlar Xovos tuman Kengashi
янв.21
Xalq deputatlar Xovos tuman Kengashi
янв.21
Xalq deputatlar Xovos tuman Kengashi
янв.21
Deputat faoliyati
янв.21
Deputatning o'z saylov okrugidagi maktab jamoasi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yetilligi "bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuv bo'lib o'tdi.
янв.21
Deputatlarning "Mahalla yettiligi" bilan hamkorligida aholi bilan uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputat mahalla Yettiligi bilan qabuli
янв.21
Deputat OShP binolarining qozonxona va isitish tizimlarini ishlashini ko'zdan kechirdi.
янв.21
Deputat isitish tizimini bir maromda, isrofgarchilikka yo'l qo'ymagan holda ishlatish bo'yicha tegishli ko'rsatmalar berdi
Навбаҳорда Наврўз

Навбаҳор туман марказий ўйингоҳида  "Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми" шиори остида тантанали Наврўз байрам тадбири ташкил этилди.

 Тадбирда миллий қадриятларимиз акс этган кўргазмалар туманимиз аҳолисини байрамона кайфиятига кайфият улашди. Айниқса туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлмоқда.

Байрам тадбирда туман ҳокими Азамат Ўроқов сўзга чиқиб, тумандошларимизни муборак айём билан самимий табриклади.

Байрам тадбирида истеъдодли эстрада хонандаси Жасмин иштирок этиб, тумандошларимизга юқори кайфият бағишлади.

 Шунингдек туманимизнинг ҳар бир гўшасида, таълим муассасалари, корхона, ташкилотлар ва барча маҳаллаларда ҳам байрам тантаналари давом этмоқда.

 Жумладан маҳаллалар томонидан ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, эҳтиёжманд оилалар ва кўп йиллар самарали меҳнат қилиб бугунги кунда соғлигини йўқотган нафақадаги фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашилмоқда. Навбаҳор тумани бўйлаб байрам тадбирлари давом этмоқда.