Учрашувда депутат томонидан энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, фуқароларга мазкур йўналишда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Қонуни №ЎРҚ-940 (07.08.2024 йил) мазмун-моҳияти кенг тарғиб этилди.
⚖️ Қонун ҳақида қисқача маълумот: · Қонуннинг асосий мақсади — мамлакатда энергия ресурсларидан самарали ва тежамкор фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиётда энергия сарфини камайтириш, экологик барқарорликка эришиш. · Унда давлат органлари, маҳаллий ҳокимиятлар, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун энергия самарадорлигини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган. Шунингдек, энергия тежаш технологияларини жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтири