35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган 14-“Навбаҳор” сайлов округи депутати М.Саидахмедова Навбахор маҳалласида
янв.21
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Ш.Камолов ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Хатирчи туман Кенгаши раиси Қ.Олимовлар бошқарув компаниялари фаолиятининг самарадорлигини ўрганиш бўйича мониторинг ишлари амалга оширилди.
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Ш.Камолов томонидан 8-Амир Темур сайлов округида
янв.21
24-«Ангидон» сайлов округи депутати Рахмонбердиев Азизбек Зарифович Бахшижар маҳалласида
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги VI-59-93-5-77-K/22-сонли қарори ижросини таъминлаш буйича ишлар амалга оширилди
янв.21
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган 14-“Навбаҳор” сайлов округи депутати М.Саидахмедова Чинобод маҳалласида
янв.21
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган 14-“Навбаҳор” сайлов округи депутати М.Саидахмедова Бинокор маҳалласида
янв.21
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Т. Ярашев ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси туман бўлими раҳбари Қ.Олимовлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни оширишга қаратилган экорейд тадбири ўтказилди.
янв.21
Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан сайланган 1-«Зарафшон» сайлов округи депутати, туман ҳокими Адизов Умиджон Ҳасанович туманда барпо этилаётган “Умуммиллий бирдамлик боғи”да
янв.21
Олий Мажлис Сенатининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш
ТУРИЗМ--ТИРИК ИНВЕСТИЦИЯ

Бухородан тараладиган нур дунёга маёқдир. Зеро машойихларимизнинг "Бухорога келар бўлсанг, этигингни ечиб кир" деганларининг ўзи ҳам бу юртнинг не-не алломаларга бешик бўлганига, табаррук заминлигига ишорадир. 

      Муҳтарам Президентимиз ҳам ҳар галгидек бу диёрга ташрифларини буюк пиримиз Баҳоуддин Нақшбанд зиёратидан бошлаганлари замирида катта маъно мужассам! 

     Президентимизнинг Бухорога ташрифлари,вилоятда камбағаллик, ишсизлик, жиноятдан холи ҳудудга айлантириш борасидаги устивор вазифаларни белгилаб беришларида муҳим бир омил ҳам бўлди. 

   Икки миллиарддан ортиқ бухороликларнинг турмушини яхшилаш, даромадларини ошириш масаласи Юртбоши қалбини жунбушга солган вазифалардан эди. 

     Аслида бухороликлар Президентимиз олиб бораётган одилона сиёсат раҳнамолигида вилоятда ўзига хос мактаб ярата олганлар. Юртбошининг ташрифи, халқ билан мулоқоти ўша мактаб яратган тажрибаларни кучайтирмоқ учун чорлов бўлди. 

     Мен Ромитан туманидаги 8-Боғча сайлов округидан туман Кенгашига сайланган депутатман. Сайловчиларим тушунчалари доираси кенг. Улар аллақачон фақат яратиш, ҳалол меҳнат билангина муваффақиятларга эришиш мумкинлигини тушуниб етишган. Ҳар бир қишлоқда, оилада тадбиркорлик, яратиш ишқи ҳукмрон. 

    Бухорода, жумладан Ромитанда ерларимиз шўрлиги боис мўл ҳосил олиш, деҳқончилик қилиш ўта машаққат, кўп меҳнат талаб этади. Саноатни ривожлантириш, чет эл инвеститциясини олиб кириш, туризмни ривожлантириш орқали ҳам халқ турмуш фаравонлигини ошириш мумкин. 

     Шу боис ички туризмни ривожлантириш учун саъй- ҳаракатлар бошланганига анча бўлди. 

    Икки пир--Хўжа Али Ромитаний, Бобои Самоссийлар мангу қўним топган манзилларнинг обод этилиши, замонавий меҳмонхона,бошқа биноларнинг қурилгани, шарт-шароитларнинг яратилиши сайёҳлар оқимини кўпайишига сабаб бўлмоқда. Шу манзилларда сайёҳларга хизмат кўрсатиш, маҳаллий маҳсулотлар кўргазмалари ташкил этилмоқда. 

    Шунингдек Ромитанда марказий шаҳарларникидан қолишмайдиган Сайлгоҳнинг ташкил этилгани, туман белбоғига монанд Зарафшон дарёси ёқалаб тадбиркорлик субектларини фаолият бошлагани ҳам келгувчиларни қизиқтирмоқда. Улар гўё Ромитаннинг ташриф қоғозидир. 

     Туманимиз ҳокими Умеджон Барноевнинг ташаббуси билан қадимий Бўронтепа массивида, чўл этагида бунёд этилган афсонавий шаҳарча дунёни чорламоқда. Тарих сўзлайди бунда. Бу жой ҳақида китоблар нашр этилди.

   Давлатимиз раҳбарининг вилоятда туризмни ривожлантириш орқали хориж сармоясини олиб кириш ҳақида айтган сўзлари айни муддао бўлиб, бу соҳадаги ишларимизни тағин ҳам кўпайтиришимизга ундаб юборди. 

    Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юртбошимизнинг икки кунлик Бухорога ташрифлари олам-олам ҳаяжон, яхши кунларга умид, кўнгилларимизда ишонч дарвозаларининг очилишига имкон бўлди! 

          Махфират АТОЕВА.

Slide 1 of 1