Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
AYOLLAR MEHNATI E’TIBORDA
янв.21
DEPUTAT DASTUR IJROSINI TA’MINLASHDA FAOLLIK KO‘RSATMOQDA
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR ORASIDA.
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi 2-Bog‘ishamol saylov okrugi deputati Abloqulova Go‘zal Hamroqulovna tomonidan mahalladagi Chiqindilarni o‘z vaqtida olib chiqish holatlari yuzasidan tuman Obodonlashtirish boshqarmasi mas’ul xodimlari hamda boshqa mutasaddi tashkilotlar rahbarlariga kerakli ko‘rsatmalar berildi.
янв.21
O‘zbekiston – Ozarbayjon munosabatlari yangi bosqichda
янв.21
DEPUTAT MAKTABNI BITIRUVCHI YOSHLAR BILAN DAVRA SUHBATLARI O‘TKAZILDI
янв.21
MAKTABNI BITIRUVCHI YOSHLAR DEPUTATLAR E’TIBORIDA
янв.21
MAKTABNI BITIRUVCHI YOSHLAR DEPUTATLAR NAZORATIDA
янв.21
DEPUTAT MAKTABNI BITIRUVCHI YOSHLAR BILAN DAVRA SUHBAT O‘TKAZILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI URGUT TUMAN KENGASHI DEPUTATI TUMANDAGI 37-MAKTABDA BO‘LDI
Халқ вакили сайловчилар билан учрашди

Депутат- халқ вакили. У одамлар дардини тинглаш, халқнинг меҳрини қозониш, ишончини оқлаш учун сайланган. Бугун одамлар орасига кирмай, улар билан мулоқот қилмай жойлардаги муаммоларга ечим топиб бўлмаслиги аниқ.

Шу нуқтайи назардан улар халқ вакили сифатида халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши керак. Сайловчилар билан очиқ мулоқот йўлга қўйилган жойда муаммо бўлмайди, фаровонлик ҳукм суради, ўзгариш бўлади.

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Хуршидахон Халилова Қўрғонтепа туманининг энг чекка ҳудудидаги “Эшонобод”МФЙда аҳоли вакиллари ҳамда “маҳалла еттилиги” билан учрашув ўтказди.

Аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашувларда депутат Х.Халилова юртимизда халқ фаровонлигига эришиш ва турмуш даражасини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, томоқалардан унумли фойдаланиш, шунингдек миграция масалалари хусусида батафсил сўз юритди.

Очиқ мулоқот тарзда ўтказилган учрашувда аҳоли вакиллари томонидан эски, 60 йиллик электр токи тортилган симёғочларнинг нозослиги, “Эшонобод” маҳалласининг Заркент кўчаси 3 км масофадаги йўлни таъмиртала, бўш турган бинодан аҳоли манфаатига хизмат қиладиган цех ташкил қилиш кераклиги каби масалалар юзасидан маҳалла оқсоқоли Исроилжон Солиев томонидан мурожаат қилинди.

Халқ вакили келтирилган муаммоларни ечими бўйича муасадди ташкилот раҳбарларига депутатлик сўрови юборишини билдирди.

Slide 1 of 4