Ҳисобат тингланди
Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғы Кенгеси депутати Олга Ниязова ҳамда шаҳар Кенгаши депутати, “Адолат” СДПдан сайланган Сапура Исметованинг ўз сайлов округларидаги ҳисобот учрашувлари бўлиб ўтди.
Учрашув давомида депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ташаббуслар ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш юзасидан қилинган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бундай очиқ мулоқотлар аҳоли билан самарали алоқа ўрнатиш, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади.