Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

Юқори маҳалласида “еттилик” ва фаоллар билан учрашув ўтказилди

6-Юқори сайлов округидан сайланган депутат Р.Юнусова Юқори маҳалла фуқаролари йиғинида бўлиб, маҳалла “еттилиги” ҳамда фаоллар билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ҳудудда аҳоли фаровонлигини ошириш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ободонлаштириш ишлари ҳамда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳаллада мавжуд муаммо ва камчиликлар юзасидан фикр алмашилиб, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилди.

Учрашувда аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, маҳалладаги ижтимоий муҳитни янада яхшилаш ва “еттилик” фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 4