35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ҚЎРИҚ МАҲАЛЛАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЎЙХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ҚЎРИҚ МАҲАЛЛАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТЎЙХОНА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
Янгиқўрғон туманида аҳоли учун муносиб ва қулай шароитлар яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш борасида амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, Қўриқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бир вақтнинг ўзида 300 нафардан зиёд меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга бўлган замонавий тўйхона барпо этилди.
Мазкур иншоот тадбиркор Умаржон Абдуқаҳҳоровнинг ташаббуси асосида 800 миллион сўм маблағ эвазига қурилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Янги тўйхона маҳалла аҳолисига тўй, маърака, оилавий маросимлар ҳамда турли маданий тадбирларни замонавий, шинам ва қулай шароитларда ўтказиш имконини беради.
Иншоотни фойдаланишга топшириш маросимида Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович иштирок этди.
Туман ҳокими ўз сўзида бундай тадбиркорлик ташаббуслари маҳаллаларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш, ҳудуднинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Slide 1 of 3