35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимуҳаммад Нурмуҳаммадович ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Ф. Тўлабоев иштирокида фуқароларнинг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи, мавжуд сув тармоқларининг техник ҳолати ва сув таъминотида кузатилаётган муаммолар муҳокама қилинди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, фуқароларни тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш бўйича масъул ташкилотларга тегишли вазифа ва тавсиялар берилди. Мазкур масала депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 1