35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

МЕВАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

МЕВАНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович Булоқбоши маҳалласида «Наманган шарбати» МЧЖ томонидан барпо этилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган замонавий саноат корхонасида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.
Мазкур корхона 1,6 гектар ер майдонида ташкил этилаётган бўлиб, йилига 25 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга бўлади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 25 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Корхона фойдаланишга топширилиши натижасида 150 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Инвестициявий лойиҳани жорий йилнинг тўртинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.
Ўрганиш давомида корхонани табиий газ ва электр энергияси билан барқарор таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Масъул ташкилотлар иштирокида мавжуд масалаларни тезкор ҳал этиш, қурилиш-монтаж ишларини белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда корхонани ўз вақтида ишга тушириш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу йирик инвестициявий лойиҳа ҳудуднинг саноат салоҳиятини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтиришга хизмат қилади.
Келгусида корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат вилоят ва республика, балки жаҳон бозорларида ҳам муносиб ўрин эгаллаши кутилмоқда.

Slide 1 of 8