35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ҲАДИКЕНТ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҲАДИКЕНТ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Аралов Латифжон Маҳмудович томонидан сайлов округида жойлашган Ҳадикент оилавий шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти, тиббий жиҳозларнинг ҳолати ҳамда муассасадаги санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган масалаларни бартараф этиш ва тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2