«ЎЗАК» ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Аралов Латифжон Маҳмудович томонидан сайлов округида жойлашган «Ўзак» оилавий шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, дори-дармон воситалари билан таъминланганлик ҳолати, тиббий жиҳозлар ва беморлар учун яратилган шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган масалаларни бартараф этиш ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.