35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

 ТИЛЛАТЕПА МАҲАЛЛАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович ҳамда туман Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон Тиллатепа маҳалласида бўлиб, маҳалла «еттилиги» фаолиятини ўргандилар.
Ўрганиш давомида маҳаллада аҳоли билан ишлаш, фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва ҳал этиш, ижтимоий ҳимоя, бандлик, ёшлар ҳамда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш йўналишларида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳудуддаги мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан маҳалла «еттилиги» ва тегишли масъуллар билан фикр алмашилди. Аниқланган масалаларни қонуний ва ижобий ҳал этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Мазкур муаммоларнинг ҳал этилиши депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 2