Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна, доимий комиссия раислари Қодиров Икромжон Жўраевич ҳамда Отабоев Фахриддин Жўрабоевич иштирокида навбатдаги сессия кун тартибига киритилиши режалаштирилаётган масалалар билан танишилди.
Учрашув давомида сессия муҳокамасига киритиладиган масалаларнинг долзарблиги, улар бўйича тақдим этиладиган ахборот ва ҳисоботларнинг мазмун-моҳияти, ҳужжатларни белгиланган тартибда тайёрлаш ҳамда доимий комиссияларда дастлабки муҳокамадан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, масъул ташкилот ва идоралар томонидан тақдим этиладиган маълумотларни чуқур таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимига қаратилган асосли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1