Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

БОҒ МАҲАЛЛАСИДА МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

БОҒ МАҲАЛЛАСИДА МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда ҳудуд депутати Сидиқов Дилшод Ҳасанбоевич томонидан Янгиқўрғон тумани Боғ маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла еттилиги билан учрашув ўтказилиб, ҳудудда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизлар масалалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллада жамоат хавфсизлиги ва профилактика тадбирларини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳалладаги мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаётган масалалар ва уларни ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чоралар муҳокама қилинди. Маҳалла еттилиги томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотлар тингланиб, келгусида депутат ва маҳалла тизими ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.
Депутат томонидан аниқланган масалаларни белгиланган тартибда ўрганиш, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ҳамда аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ечим топиш муҳимлиги таъкидланди.

Slide 1 of 2