Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ЙЎЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ЙЎЛ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ


Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла раиси иштирокида ҳудудда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Уларнинг фаолияти, мавжуд имкониятлар, иш ўринлари яратиш борасидаги ташаббуслари ҳамда дуч келаётган муаммолари ўрганилди.
Шунингдек, маҳаллада ички йўлларни таъмирлаш, жумладан асфальт қопламасини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати ҳам кўздан кечирилди. Мазкур ишлар аҳолига қулайлик яратиш, транспорт ҳаракатини яхшилаш ва ҳудуд инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўрганиш давомида аниқланган масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди ҳамда мавжуд муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича таклифлар билдирилди. Маҳаллада амалга оширилаётган ишлар депутатлик назорати доирасида мунтазам кузатиб борилиши таъкидланди.

Slide 1 of 1