Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати З.Мирзоев ва Кенгаш бош мутахассиси Ҳ.Сафарова томонидан “7-Истиқлол” сайлов округидаги маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди ҳамда ҳудудда ўрганиш ишлари амалга оширилди. 👥
Учрашув давомида маҳалла фаоллари билан аҳолини қийнаётган муаммолар, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди. 🗣
🔍 Шунингдек, маҳалладаги инфратузилма объектлари, ободонлаштириш ишлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя масалалари жойига чиққан ҳолда ўрганилди. 🏘
📌 Ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, масъул ташкилотларга тавсиялар берилди. 📝
🤝 Аҳоли билан яқин мулоқот қилиш, маҳаллалардаги долзарб масалаларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.