КУТУБХОНА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан сайлов округида жойлашган мактабда кутубхона фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида кутубхонада ўқувчилар учун яратилган шароитлар, китоб фонди, бадиий ва дарслик адабиётлари билан таъминланганлик ҳолати, ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқиши ҳамда кутубхонадан фойдаланиш даражаси кўриб чиқилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, кутубхона фаолиятини янада жонлантириш ва ўқувчиларни мутолаага кенг жалб этиш бўйича тавсиялар берилди.