ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ УЙМА-УЙ ЮРИБ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада бўлиб, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда фуқароларнинг хонадонларига уйма-уй юриб, уларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифларни ўрганди.
Мулоқотлар давомида аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, маҳалла кўчаларини ободонлаштириш, ҳудудларда тозаликни таъминлаш ва хонадонлар атрофини тартибга келтириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган масалалар депутатлик назоратига олинди.