Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
MAHALLADAGI HAMKORLIK VA BOSHQARUV TIZIMI – DEPUTATLAR E’TIBORIDA
янв.21
Muammolar joyida o‘rganilmoqda: "Yulduz" mahallasida ko‘chama-ko‘cha tahlil — aniqlangan kamchiliklar deputat nazoratida!
янв.21
Budjet intizomi va nazorat: Termiz shahar Iqtisodiyot va moliya bo‘limi faoliyati tahlil qilindi
янв.21
Deputatlik nazorati joyida: “Yulduz” mahallasida mahalla faollari faoliyati o‘rganildi
янв.21
Islohotlar kuchini birlashtirgan hamkorlik
янв.21
30-iyun — O‘zbekistonda Yoshlar kuni
янв.21
#huquqiy_axborot_soati #162_qonun 🏛️Qonun va deputat faoliyati
янв.21
Qonun ustuvorligi va ijtimoiy himoya: "Ma’rifat" mahallasida ijtimoiy xodim faoliyati aholi bilan bevosita muloqot orqali tahlil qilindi!
янв.21
Deputatlar tomonidan sessiya oldi kun tartibidagi masalalar joyiga chiqib o‘rganilmoqda
янв.21
Deputat va biriktirilgan tashkilot hamkorligi: ijtimoiy himoya tizimi ijrosi joyida o‘rganildi
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган ўқув семинарида Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутатлари ҳам фаол иштирок этишди. 

 Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида белгилаб берилган устувор вазифалар, унда вакиллик органларининг ўрни, маҳаллий Кенгашлар депутатлари мақоми, депутатлик фаолиятининг кафолатлари, маҳаллий Кенгашлар, доимий комиссиялар, партия гуруҳлари ва депутатлар фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш, маҳаллий бюджетни шакллантириш, унинг ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга ошириш, ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантиришда иштирок этиш, тасдиқлаш ҳамда ижроси юзасидан назорат-таҳлил фаолиятини олиб бориш,  дунёвий давлат тамойилларини амалга ошириш ва диний радикаллашувга қарши курашишнинг аҳамияти, қарорлар қабул қилишда қонунийликни таъминлаш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг сайловчилар мурожаатлари билан ишлаши, сайлов округида фуқаролар қабулларини ташкил этиш, Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида рақамли технологиялар, Маҳаллий Кенгаш депутатларининг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаши, Маҳаллий Кенгаш депутатларининг нутқ маданияти ҳамда мулоқот самарадорлиги, маҳаллий Кенгаш депутатларининг одоб-ахлоқ қоидалари мавзуларида маърузалар тингланди.

Slide 1 of 4