Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Қ.Ҳайдаров томонидан аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.
👥 Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаат, таклиф ва муаммолари тингланди.
Хусусан, мурожаатларнинг бир қисмига жойида ҳуқуқий тушунтириш ва амалий ечимлар берилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса тегишли мутасадди ташкилотларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.
📝 Сайёр қабул якунида фуқаролар мурожаатларини қонунчилик талаблари асосида ўз вақтида ҳал этиш, аниқланган муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
🤝 Фуқаролар билан доимий мулоқот қилиш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.