Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорига асосан ўтказилаётган
"ЭНГ ЯХШИ ИЖТИМОИЙ ТАШАББУС" республика кўрик танловининг Андижон
вилояти босқичи тантанали равишда ўтказилди. Танлов натижаларига кўра 5 та
номинацияси бўйича ғолиблар аниқланди, биринчи ўрин олганлар республика
босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар. “Энг яхши ижтимоий
ташаббускор фуқаро” номинацияси бўйича Олтинкўл туманидан Ижтимоят мфй раиси Даминов Одилжон Махмуджонович 3-ўринни
қўлга киритди. Ғолиблар вилоят хокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари
билан тақдирландилар.