Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Investitsiyalar loyihalari amalda
янв.21
Senat Raisi boshchiligidagi ishchi guruh viloyatimizdagi tashrifi davomida yoshlar uchun yaratilgan imkoniyatlar va taʼlim tashabbuslari bilan tanishdi
янв.21
Senat Raisi Surxondaryo viloyatida sanoat va farmatsevtika sohasidagi investitsiya loyihalari bilan tanishdi
янв.21
“24 TA ENG MUHIM YO‘NALISH” DOIRASIDA MAHALLA FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
Deputat va biriktirilgan tashkilot hamkorligi: Termiz shahar Oila va xotin-qizlar bo‘limi faoliyati o‘rganildi
янв.21
BOGʻZOR MAHALLASIDA MAHALLA "YeTTILIGI" FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
"Amu sohillari" mahallasida yoshlar yetakchisi faoliyati joyida o‘rganildi
янв.21
#Bog‘zorMahallasi #TermizShaharKengashi #PF116 #SessiyaOldiOrganish (https://t.me/xalq_deputatlari_termiz_shahar_k) BOGʻZOR MAHALLASIDA MAHALLA "YeTTILIGI" FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
Mahalliy Kengashlar faoliyatida yangi samarali boshqaruv mexanizmlari joriy etilmoqda
янв.21
“KO‘CHAMA-KO‘CHA DEPUTAT DAFTARI”DAGI MUROJAATLAR JOYIDA O‘RGANILDI
Вилоятимиз ҳудудларида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил амалга оширилмоқда. Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида коммунал ҳамда ижтимоий соҳа объектларини тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш, уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг
2025 йил 21 июлдаги 453-сон қарори билан иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа
объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумида барқарор
ишлашга тайёрлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.
 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш,
мавсумга тайёргарлик ишлари самарадорлигини ошириш ва жойлардаги ҳолатни
ўрганиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан Медиа режа
тасдиқланган. Ушбу режа доирасида депутатлар томонидан ҳудудлардаги ижтимоий
соҳа объектларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан назорат-таҳлил тадбирлари
ўтказилмоқда.
 

Хусусан, 35-Сурхон сайлов округидан
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Кесимов Даврон Бобомуродович Косон
туманидаги умумтаълим мактабларида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик
ҳолатини ўрганди. Ўрганишлар давомида депутат таълим муассасаларини иссиқлик ва
электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, муҳандислик коммуникацияларини соз
ҳолатда сақлаш ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этиш масалаларига алоҳида
эътибор қаратди.
 

Жумладан, тумандаги 74-умумтаълим
мактабида олиб борилган назорат-таҳлил жараёнида таълим муассасасининг иссиқлик
тизими, энергия таъминоти ва бинонинг умумий ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек,
ўқувчи ва педагоглар учун қулай муҳит яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар
билан танишилди.
 

Қайд этиш лозимки, Косон туманидаги
мавжуд 102 та умумтаълим мактабида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тизимли
асосда ташкил этилмоқда. Таълим муассасаларида иссиқлик тизимлари янгиланиб,
энергия таъминоти барқарор ҳолатга келтирилган ҳамда зарур ёқилғи захираси
шакллантирилган.
 

Бундан ташқари, ўқув биноларидаги
синфхоналар, лабораториялар ва ёрдамчи хонадонлар қишки шароитга мос равишда
тайёрланмоқда. Бу ишлар натижасида ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз муҳит
яратилиб, таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган мақсадли
ишлар амалга оширилмоқда.
Албатта,
умумтаълим
муассасаларининг қишки мавсумга тўлиқ тайёрлиги таълим сифатига ҳам ижобий
таъсир этиб, болалар саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил
ҳисобланади.
Бу
борадаги назорат тадбирлари эса мавсумий муаммоларни олдиндан аниқлаб, уларни
бартараф этиш имконини беради.
 

Slide 1 of 2