Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ

Халқ депутатлари Қўрхонтепа туман Кенгаши депутати Х.Жўраев маҳалла ходимлари билан учрашиб, уларнинг иш жараёни, ўзаро ҳамкорлиги ва аҳоли билан ишлашдаги муаммолари билан танишди.

Х.Жўраев, шунингдек, маҳалла аҳолисининг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароитлари билан қизиқди. Аҳоли томонидан кўтарилган муаммолар ва таклифлар депутат томонидан қайд этилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.

Депутатнинг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ. Х.Жўраев маҳаллада янги бизнес бошлаётган тадбиркорлар билан учрашиб, уларга ўз тадбиркорлигини самарали йўлга қўйиш учун давлат томонидан яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берди.

"Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти учун қулай шароит яратиш – бизнинг асосий вазифаларимиздан бири", - деди Х.Жўраев. "Чунки тадбиркорлик ривожи – янги иш ўринларининг яратилиши, аҳоли фаровонлигининг ошиши демакдир".

@Qorgontepa_Kengashi

Slide 1 of 1