35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Сессия олдидан муҳим ўрганиш: “Баротхўжа” маҳалласи тўлиқ хавфсиз ҳудудга айлантирилмоқда!

Навбатдаги сессия олдидан, шунингдек, белгиланган ҳафталик иш режага мувофиқ, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатларининг тизимли ўрганишлари қизғин давом этмоқда.

🗣️ Хабарингиз бор, Кенгашнинг 25-Баротхўжа сайлов округи депутати М.Ризаева, туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси У.Маманазаров иштирокида “Баротхўжа” маҳалласи профилактика инспекторининг фаолиятини 24 та тавсиявий саволнома асосида атрофлича ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🗣️ Кун тартибидаги асосий масала — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллани тўлиқ хавфсиз ҳудудга айлантириш бўлди.

🔔Ўрганиш жараёнида қуйидаги муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди:
✔️ Криминоген вазият таҳлили: Маҳалла ҳудудидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, вазиятни барқарор сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар чуқур кўриб чиқилди.
✔️ ПҚ-1 қарор ижроси: Президент қарори асосида ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, "маҳалла еттилиги" ва ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорлик тизими таҳлил қилинди.

🗣️ Жараён давомида депутат М.Ризаева аҳоли осойишталиги Кенгаш фаолиятининг энг устувор йўналиши эканлигини таъкидланди. Депутат томонидан маҳалладошларимиз тинчлигини асраш, ҳудудда осойишталик ва хавфсизликни юқори даражада сақлаш йўлида барча зарурий чоралар кўрилиши зарурлиги ва бу жараёнда депутатлик кўмаги берилиши қатъий билдирилди.

Slide 1 of 4