35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ СОҲАСИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ СОҲАСИДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов томонидан «Янгиқўрғон сув таъминоти» МЧЖда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлда қабул қилинган «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ–784-сонли Қонуни ижроси, аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳолати, оқова сувларни чиқариб юбориш хизматларининг ташкил этилиши ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш жараёнлари таҳлил қилинди.
Шунингдек, соҳада мавжуд муаммолар, истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, ичимлик суви тармоқларидан самарали фойдаланиш ва қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш масалалари масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2