35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги Қонун ижроси ўрганилди

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги Қонун ижроси ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов томонидан Янгиқўрғон туманлараро тери-таносил касалликлари диспансерида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик — ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ–353-сон Қонуни ижроси ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, диспансерда аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш, профилактик тушунтириш ишларини ташкил этиш, тиббий кўриклар, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ҳамда соҳада белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Ўрганиш натижалари бўйича масъулларга қонун ижросини тўлиқ таъминлаш, профилактик тадбирларни янада кучайтириш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2