35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
48-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
48-СОНЛИ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон туманида Сенат Кенгаши қарори ижроси доирасида дастурга киритилган ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари юзасидан ўрганишлар давом этмоқда.
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна, вилоят Кенгаши депутати Д. Хатамова ҳамда масъул ходимлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда назорат-ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, Янгиқўрғон тумани “Нов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 48-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ишлари атрофлича кўздан кечирилди.
Мазкур объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари “ZAFAR QURILISH SERVIS” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Ўрганиш давомида объектда олиб борилаётган қурилиш ишларининг бугунги ҳолати, лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги, қурилиш материалларининг сифати, ишларни белгиланган муддатларда ва сифатли бажариш ҳолати ҳамда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, қурилиш жараёнида фойдаланилаётган технологиялар самарадорлиги, ишчи-ходимлар учун яратилган меҳнат шароитлари ҳамда объектнинг якуний фойдаланишга тайёрлик даражаси ҳам ўрганилди.
Ўрганиш якунида қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифат назоратини янада кучайтириш, мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда объектни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш юзасидан масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Таъкидландики, таълим муассасаларида замонавий шарт-шароитлар яратиш, ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминлаш депутатлик назоратининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Slide 1 of 3