Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури — амалда

 “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури — амалда
Юртбошимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, Янгиқўрғон туманида ҳам “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури асосида 3 та маҳаллада ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, ҳудудлар қиёфасини тубдан янгилаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович Қораполвон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Айни пайтда 1,2 млрд сўм маблағ эвазига “MEHNAT NURI” хусусий корхонаси томонидан Қораполвон МФЙ еттилиги учун замонавий янги бино қурилиши жадал суръатларда давом этмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллада ёшларнинг билим ва замонавий технологияларга қизиқишини ошириш мақсадида IT марказини ташкил этиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Ўрганиш давомида туман ҳокими, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларда якунланиши ҳамда объектларда барча қулайликларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, масъулларга тегишли топшириқлар берди.
✅ Бундай амалий ишлар маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб шароитлар яратиш ҳамда ҳудудларнинг замонавий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 3