Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
Депутат назорати: кам таъминланган оила хонадонида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари ўрганилди

Депутат назорати: кам таъминланган оила хонадонида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович томонидан сайлов округида жойлашган, кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи фуқаро хонадонида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Маълумки, мазкур хонадоннинг уй-жой шароитини яхшилаш масаласи халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси қарори асосида белгилаб олинган бўлиб, ҳозирги кунда хонадонда таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўрганиш давомида депутат таъмирлаш ишларининг бориши, қурилиш материалларидан самарали фойдаланилиши ҳамда ишларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, масъулларга кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муносиб яшаш шароитини яратиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини назоратда ушлаш юзасидан тавсиялар берилди.
✅ Мазкур ишлар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш ва депутатлик назоратини амалда таъминлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 2