Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси томонидан навбатдаги йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Кенгаш фаолияти самарадорлигини ошириш, депутатлик фаолиятида ижро интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Кенгашнинг Регламент ва одоб-ахлоқ комиссияси раиси сўзга чиқиб, депутатлар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши, аҳоли билан мулоқот маданияти, депутатлик этикаси ҳамда Кенгаш мажлисларидаги иштирок интизоми юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, депутатлик фаолиятини янада фаоллаштириш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, депутат сўровлари билан ишлаш сифати ва жамоатчилик олдидаги масъулиятни ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Йиғилиш якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.