Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Н. Муҳаммадиева ва Д. Хатамова, шунингдек, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари ҳамда котибият ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилаётган қурилиш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

❗️ Ўрганишлар “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 33-сонли мактабгача таълим муассасасида амалга оширилди.

📝 Ташриф давомида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги мазкур муассасада олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари ҳамда янги ўқув биносини барпо этиш лойиҳаси билан яқиндан танишилди.

🏠 Маълум қилинишича, ушбу муассаса давлат дастури доирасида инфратузилмани ривожлантириш лойиҳасига киритилган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилган. Лойиҳа асосида 150 ўринга мўлжалланган замонавий мактабгача таълим муассасаси қурилмоқда.

🔨 Қурилиш ишлари “GAZ TAʼMIRPARDOZ” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган бўлиб, айни вақтда объектда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

🤝 Қурилиш ишларини олиб бораётган пудратчи ташкилот вакиллари билан ўтказилган мулоқот давомида мавжуд муаммо ва таклифлар муҳокама қилиниб, уларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

📌 Шунингдек, объектни белгиланган муддатларда сифатли фойдаланишга топшириш, қурилиш жараёнида техник талаб ва меъёрларга қатъий риоя қилиш, болалар учун хавфсиз, қулай ва замонавий шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

✔️ Бундай лойиҳалар ҳудудда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш, болалар учун муносиб таълим муҳитини яратиш ҳамда ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 3